http://uza.uz/upload/iblock/a37/chegaradosh_ududda_urollangan_zhinoyatchilarga_arshi_makhsus.jpg

Чегарадош ҳудудда қуролланган жиноятчиларга қарши махсус тадбир ўтказилди

Фарғона вилоятида ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси, вилоят прокуратураси, Шарқий ҳарбий округ ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

Шартли сценарий асосида жорий йил 26 май куни номаълум шахслар томонидан чегарадош ҳудудда ўта оғир жиноят содир этилиб, қуролланган жиноятчилар ҳодиса жойидан яширинганликлари тўғрисида Фарғона вилоят ИИБ навбатчилик қисмига хабар келиб тушган. 
Вазиятдан келиб чиққан ҳолда, вилоят ИИБ бошлиғининг кўрсатмасига асосан яширинган жиноятчиларнинг шахсини, улар ҳаракатланиши мумкин бўлган йўналишларини ҳамда турган жойларини аниқлаш бўйича дарҳол тегишли режа кучга киритилди.
Режага асосан, вилоят ИИБда тезкор штаб йиғилиб, куч-воситаларнинг белгиланган ҳудудларда хизмати ташкил этилди.   
Олиб борилган тадбирлар натижасида қуролланган жиноятчилар яширинган объект аниқланиб, уларни зарарсизлантириш бўйича махсус операция ўтказилди.   
Ўқув машғулот якуни бўйича ички ишлар бошқармаси ҳамда миллий гвардия раҳбарларининг эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан таклиф ва тавсиялари етказилди. 
Бу каби ўқув машғулотлари шахсий таркибнинг келгусида жиноятчиликни олдини олиш, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш ҳамда тезкорлик билан қарор қабул қилиш кўникмаларини янада мустаҳкамлашда ўз самарасини беради.

http://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
http://uza.uz/include/img/mistake-oz.png