http://uza.uz/upload/iblock/8ae/ispaniyada_koronavirus_urbonlari_uchun_n_kunlik_motam_elon_i.jpg

Испанияда коронавирус қурбонлари учун ўн кунлик мотам эълон қилинди

Мотам расман чоршанбадан бошланади, деди Испания вазирлар маҳкамаси расмий вакили, молия вазири Мария Хесус Монтеро.
“Вазирлар кенгаши бугун эрталаб бутун мамлакатда мотам эълон қилиш бўйича декларация қабул қилди. Мотам 10 кун давом этади. Барча давлат биноларида ҳамда ҳарбий денгиз кучларига қарашли кемаларда байроқлар туширилади“, — деди Монтеро.
Бу Испания тарихида энг узоқ давом этган мотам бўлади. Энг охиргиси 2017 йил август ойида Барселона ва Камбрильсда уюштирилган терактдан кейин эълон қилинган эди.
Коронавирус эпидемияси бошлангандан буён Испанияда 26,8 минг киши вафот этди, коронавирусга чалиниш билан боғлиқ жами 235 мингта ҳолат аниқланган.
“Биз шунчаки рақамлар ҳақида гапирмаяпмиз. Гап карантин шароитида ҳаёт билан видолашган фуқароларимиз ҳақида бормоқда. Ҳалок бўлганларнинг ҳар бири ўзининг ҳаёт тарихига эга эди. Уларнинг ҳар ўнтасидан саккизтаси 70 ёшдан ошган. Улар Испания тараққиётида муҳим рол ўйнаган, ижтимоий давлатнинг асосларини яратиш учун меҳнат қилишган“, — деди Монтеро.
Хабарда айтилишича, қурбон бўлганларнинг шарафига қирол Фелип VI бошчилигида хотира маросимлари уюштирилади.

http://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
http://uza.uz/include/img/mistake-oz.png