http://uza.uz/upload/iblock/2b9/rasmiy_bayenot_zbekistonda_683_bemor_koronavirusdan_davolanm.jpg

РАСМИЙ БАЁНОТ: Ўзбекистонда 683 бемор коронавирусдан даволанмоқда, 4 нафарининг аҳволи оғир

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков: 
– Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 3333 нафарга етди. 26 май куни 29, жами 2636 нафар, яъни 81 фоиз бемор тўлиқ соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда 683 бемор даволанмоқда, 4 нафарининг аҳволи оғир. 
45 мингдан кўпроқ фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган. Уларнинг 20 мингдан ортиқроғи стационар шароитда карантинда бўлиб турибди. 

Ҳурматли юртдошлар! 
Карантин тадбирлари давом этяпти. Афсуски, баъзи вилоятларда, ҳатто, “қизил” ҳудудларда ҳам айрим фуқароларимиз томонидан оммавий тадбирлар ўтказиш ҳолатлари қайд этиляпти. Бу каби йиғинлар касаллик кенг тарқалиб кетишига тўлиқ асос бўлиши мумкин. 70 кундирки давом этаётган карантин кўпчиликни зериктиргани табиий. Лекин бугунги вазиятда карантин тадбирларини давом эттиришга мажбурмиз. Боиси, аҳоли орасида касаллик қайд этиляпти. 
Агар вазият янада мураккаблашишини хоҳламасак, берилган тавсияларга тўлиқ риоя қилайлик. Шундагина вазиятни ижобий томонга ўзгартиришимиз мумкин. Акс ҳолда, карантин тадбирлари яна кучайтирилиши, муддати узайтирилиши мумкинлигини асло ёддан чиқарманг! 

http://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
http://uza.uz/include/img/mistake-oz.png