http://uza.uz/upload/iblock/8dd/neftbazada_ani_langan_kamomadlar_b_yicha_tegishli_uzhzhatlar.jpg

Нефтбазада аниқланган камомадлар бўйича тегишли ҳужжатлар прокуратурага тақдим этилди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раисининг топшириғига асосан ишчи гуруҳ томонидан “Тахиатош нефть базаси” МЧЖга қарашли Элликқалъа филиалининг 51-сонли “Чайка” ва 25-сонли “Қирққиз” ФЁТШларида ўрганиш олиб борилди ҳамда нефть маҳсулотларининг камомади аниқланди.
Ички текширув сабаб филиалнинг 51-сонли “Чайка” ва 25-сонли “Қирққиз” ФЁТШларидаги нефть маҳсулотларининг 2020 йил 1 май ҳолатига ҳақиқий қолдиғи юзасидан ўтказилган инвентаризацияда аниқланган жами 112 448,1 минг сўмлик 15719 литр нефть маҳсулотлари камомади мавжудлиги аниқланди.
Ушбу аниқланган камомад бўйича материаллар филиал бухгалтерия бош ҳисобчиси томонидан тегишли бухгалтерия ўтказмаси (47.30-ҳисобдорлар билан ҳисоб китоблар счети) берилиб, 51 ва 25-сонли ФЁТШлар моддий жавобгар шахслари филиалдан жами 112 млн. 460 минг 966 сўмга қарздор қилиб қўйилган.
Филиалга қарашли 51-сонли “Чайка” ва 25-сонли “Қирққиз” номли ФЁТШларда сақланаётган нефть маҳсулотларини миқдор жиҳатидан тўлиқ сақланиши ўрганилди ва натижада 51-сонли “Чайка” номли ФЁТШда САЕ-140 мойидан 485 минг сўмлик 117 литр камомад аниқланди.
2020 йил 15 май ҳолатидаги нефть маҳсулотлари қолдиғини инвентаризациядан ўтказиш вақтида 51-сонли ФЁТШда дизель ёнилғисининг ҳақиқий қолдиғи 6177 литрни ташкил қилган. Бухгалтерия ҳисоби қолдиғига нисбатан 10862 литр камомад мавжудлиги ва 25-сонли ФЁТШда дизель ёнилғисининг ҳақиқий қолдиғи 3212 литрни ташкил қилган бўлиб, бухгалтерия ҳисоби қолдиғига нисбатан 4299 литр камомад мавжудлиги маълум бўлди.
Ушбу камомадни келиб чиқиш сабаби ФЁТШнинг катта оператори А.И.дан сўралганда, у ўз тушунтириш хатида фермер хўжаликларига дизель ёнилғисини тегишли ҳужжатларни умуман расмийлаштирмасдан, нефть маҳсулотларини истеъмолчиларга тарқатиш ведомостига дизель ёнилғисини олганлигини тасдиқловчи имзосини қўйдирмасдан бериб юборганлиги аниқланди.
Ўрганиш якунига кўра, маълум бўлган нефть маҳсулотларининг камомади юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун прокуратура органларига тақдим этилди.
“Ўзбекнефтгаз“ АЖ матбуот хизмати

http://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
http://uza.uz/include/img/mistake-oz.png