http://uza.uz/upload/iblock/2bb/ora_alpo_iston_respublikasi_mudofaa_ishlari_bosh_armasi_va_t.JPG

Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармаси вақтинча бошқа жойга кўчирилди

Нукус шаҳри марказида барпо этилаётган “Nukus city” шаҳарчасининг қурилиши туфайли Қорақалпоғистон кўчаси 11-уйда жойлашган Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармаси биноси вақтинча бошқа жойга кўчирилди.
Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати ЎзАга маълум қилди.
Таъкидлаш жоизки, Президентимизнинг 2018 йил 2 августдаги “Республика ҳудудларида “Business city” замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Нукус шаҳри марказида “Nukus city” шаҳарчаси барпо қилиниши бошланган. Президент қарори ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан 2019 йил “Nukus city” замонавий ишбилармонлик марказини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарор ҳам қабул қилинган.

http://uza.uz/upload/medialibrary/96d/U4A9444.JPG
http://uza.uz/upload/medialibrary/5f3/U4A9447.JPG

“Nukus city” шаҳарчасининг қурилиши боис Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармаси Қорақалпоғистон кўчасида жойлашган бошқарманинг йиғин пунктига вақтинча кўчириб ўтилди. Бошқарма олдин жойлашган ҳудудда реконструкция ва қурилиш ишлари бошланган. Келгусида мазкур йиғин пунктининг олдида Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармаси учун уч қаватли замонавий бино қуриш режалаштирилмоқда.
Хозирда Мудофаа ишлари бошқармаси тўлиқ кўчирилиб, иш-фаолиятини тўлақонли давом эттирмоқда.

http://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
http://uza.uz/include/img/mistake-oz.png