http://uza.uz/upload/iblock/eec/pentagon_a_sh_yadro_sinovini_bir_oy_ichida_tashkillashtirish.jpg

Пентагон АҚШ ядро синовини “бир ой ичида” ташкиллаштириши мумкинлигини маълум қилди

АҚШ ядро синовини ўтказишга бир ой давомида тайёр бўлади, фақат бунинг учун президент кўрсатмаси бўлиши керак, деди мамлакат мудофаа вазирининг ядро қуроллари масаласи бўйича ўринбосарига вақтинчалик ёрдамчи Дрю Уолтер.
Унинг сўзларига қараганда, агар президент техник ёки геосиёсий нуқтаи-назардан ёндашиб буйруқ берса, қисқа муддатда “чекланган имконият билан жуда тез синов” ўтказиш мумкин, деб ёзади DefenseNews.
“Ўйлашимча, бу нисбатан жуда тез содир бўлади“, — деди Уолтер.
Унинг таъкидлашича, агар гап янада жиддийроқ синовлар ҳақида гап кетадиган бўлса, бундай синовга тайёргарлик кўриш учун кўп йиллар талаб қилинади.
АҚШ 1992 йилдан буён ядро синовини ўтказмай келмоқда.

http://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
http://uza.uz/include/img/mistake-oz.png