“Асака” банк: қурилиш ва автомобиль саноати учун ойналар – иқтисодий тараққиётга муносиб ҳисса
Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳридаги шиша маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган “КВАРЦ” акциядорлик жамиятида бугунги кунда қарийб 3 минг юртдошимиз доимий иш ўрнига эга.
Улар хорижий давлатлардан келтирилган энг замонавий технологиялар ёрдамида фаолият кўрсатади.
“Асака” банк заводнинг янги 400 тонналик флоат линия қурилиши лойиҳасига 36,4 миллион Евро миқдорида кредит ажратди. Ҳозирда корхонада ишлаб чиқариш қуввати сезиларли даражада ортган. Жумладан, йилига қўшимча 22 миллион метр квадрат қалинлиги 2 миллиметрдан 19 миллиметргача, кенглиги 3660 миллиметр, узунлиги 6000 миллиметргача бўлган силлиқланган ойна ишлаб чиқаришга эришиляпти. Бу эса Республикамиз ички бозори талабларини қондириш ҳамда миллий автомобиль саноатимизга ҳам ойна маҳсулотлари етказиб бериш имкониятини яратмоқда.
Янги лойиҳа тўлиқ ишга тушгач, йилига ўртача 380-400 миллиард сўмлик маҳсулот реализация қилинади. Бунинг 80-90 миллиард сўми солиққа, 50-60 миллиард сўми эса Давлат бюджетига дивиденд сифатида тўланади. Шунингдек, 10 миллион АҚШ долларлик маҳсулот экспорт қилиниши, яна 300 га яқин янги иш ўрни яратилиши, табиий газ ва электр энергияси жорий ишлаб чиқариш қувватларига нисбатан тенг миқдорда иқтисод қилиниши, ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархи янада арзон бўлишига эришилади.
“Асака” банк – молия бозорида сизнинг ишончли ҳамкорингиз!
Реклама ҳуқуқи асосида Банк матбуот хизмати.