http://uza.uz/upload/iblock/aa6/sakhovat_va_k_mak_e_tiyezhmand_oilalarga_ozi_ov_at_va_dori_v.jpg

САХОВАТ ВА КЎМАК: эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат ва дори воситалари берилмоқда

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди маълумотларига кўра, “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан пандемия вақтида даромадсиз қолган, кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, вақтинча ишсиз қолган фуқароларга озиқ-овқат ҳамда дори воситалари берилмоқда.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 25-26 май кунлари “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан 3 минг 975 эҳтиёжманд оилага озиқ-овқат ҳамда дори воситалари етказилди.
Хусусан, Бўзатов туманидаги 7 оилага 1 миллион сўмлик, Қўнғирот туманидаги 600 ёрдамга муҳтож оилага 60 миллион сўмлик, Нукус туманидаги 140 оилага эса 23 миллион сўмлик, Сурхондарё вилояти бўйича 1 минг 620 эҳтиёжманд оилага 325 миллион сўмлик, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги 2 минг 790 оилага 474 миллион сўмлик, Тошкент вилояти Бекобод шаҳридаги 306 оилага 189 миллион сўмлик озиқ-овқат ҳамда дори-дармон воситалари топширилди.  Хайрия тадбирлари давом этмоқда.

http://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
http://uza.uz/include/img/mistake-oz.png