http://uza.uz/upload/iblock/4ec/belarusning_medispan_ma_sulotlari_zbekistonga_etkazib_berila.jpg

Беларуснинг "Медиспан" маҳсулотлари Ўзбекистонга етказиб берилади

Беларусь Республикасидаги "Светлогорск Химволокно" корхонаси тиббиётда фойдаланиладиган кийимлар тайёрлаш учун мўлжалланган нотўқима материаллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Айниқса, пандемия даврида талаб жуда ошган ва шу боис стратегик аҳамият касб этган бундай маҳсулотлар энди бошқа давлатларга ҳам чиқарила бошланди ва мамлакатимиз корхонанинг илк хорижий харидорларидан бири бўлди. Бу ҳақда “БЕЛТА” хабар бермоқда.
Айни пайт "Спанбел", "Акваспан" деб номланган нотўқима материаллар ва шу матолар асосида тайёрланадиган "Медиспан" маҳсулотлари кенг кўламда фойдаланилмоқда. 
Корхонанинг гигиена мақсадида, шунингдек тиббиёт тизимида ишлатиладиган маҳсулотлар бўлими 10 йилдан буён фаолият кўрсатади ва костюм, бахилла, шиппак, тиббий ниқоб, жарроҳлик хоналари учун ер қопламалари сингари бир марта фойдаланиладиган буюмлар ишлаб чиқаради. 
Жорий йил март ойи бошидан нотўқима материалларни ички бозорга етказиб бериш ҳажми 5 баравар ошди. Шу билан бирга маҳсулотлар экспортга ҳам чиқариляпти.

http://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
http://uza.uz/include/img/mistake-oz.png