http://uza.uz/upload/iblock/517/dolzarb_savolga_ani_zhavob_kadastr_khodimi_uy_tar_ini_chizib.jpg

ДОЛЗАРБ САВОЛГА АНИҚ ЖАВОБ: Кадастр ходими уй тарҳини чизиб бергани учун пул талаб қилишга ҳақлими?

Қобил Бобожонов, Давергеодезкадастр қўмитаси бош мутахассиси:
– Уйнинг кадастр ҳужжати, яъни кадастр йиғма жилдини шакллантириш учун мурожаатлар Давлат хизматлари маркази орқали қабул қилинади. Кадастр йиғма жилдини шакллантириш натижаси бўйича кадастр паспорти тақдим этилади.
Кўчмас мулк объектларининг кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун тўлов миқдори Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги қарорига асосан белгиланади. Кадастр тарҳи учун қўшимча тўлов қилинмайди.

http://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
http://uza.uz/include/img/mistake-oz.png