http://uza.uz/upload/iblock/630/zhinoyatning_sabablari_mu_okama_ilindi.jpg

Жиноятнинг сабаблари муҳокама қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари М.Раҳматуллаев бир гуруҳ фаоллар билан Қонликўл туманида содир этилган жиноятларни муҳокама қилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда карантин тадбирлари жорий этилганига қарамасдан 2020 йилнинг 7 май куни тумандаги “Бўстон” овул фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи, 24 ёшли А.исмли шахс спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда тегишли ҳужжатларсиз “Минск” русумли давлат рақам белгиси бўлмаган мотоциклни маст ҳолда бошқарган. Оқибатда, соат 21:00 лар чамасида мотоциклнинг бошқарувини йўқотган ва йўл транспорт ҳодисаси жойида вафот этган. Мазкур ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари фаоллар иштирокида муҳокама этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва туман ИИБ мутасаддилари пробация ҳисобида турувчи, муқаддам судланган шахслар яшаш шароити ўрганилди. Кам таъминланган оилаларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

http://uza.uz/upload/medialibrary/d8e/photo_2020_05_27_20_57_49.jpg
http://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
http://uza.uz/include/img/mistake-oz.png