http://uza.uz/upload/iblock/fbf/sh_tning_peterburgda_b_lib_tadigan_sammiti_bosh_a_va_tga_k_ch.jpg

ШҲТнинг Петербургда бўлиб ўтадиган саммити бошқа вақтга кўчирилгани айтилмоқда

Россия президенти Владимир Путин Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммитини бошқа пайтга кўчиришга қарор қилди, у энди кузда бўлиб ўтиши мумкин, дея маълум қилади РИА Новости.
ШҲТ саммити 2020 йилнинг 22-23 июлида Санкт-Петербургда бўлиб ўтиши керак эди.
Саммитнинг қолдирилишига ташкилотга аъзо мамлакатларда эпидемиологик вазият ҳамон барқарорлашмаётгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Вазият ўнгланмагунга қадар тадбирни ўтказмай туришга тўғри келади, дейилади манбада.
Шунингдек, хабарда ШҲТ саммитини видеоалоқа тартибида ўтказиш масаласи кун тартибига қўйилмагани, “атрофлича фикр алмашиш учун” юзма-юз учрашув зарурлиги таъкидланмоқда.

http://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
http://uza.uz/include/img/mistake-oz.png