Kun.uz | Расмий канал
Кипрда коронавирусга чалинган сайёҳлар бепул даволанади
Кипр ҳукумати Кипрда ҳордиқ чиқариш вақтида коронавирусга чалиниб қолган сайёҳларнинг даволанишини тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олди. Ҳукумат коронавирусга чалинган сайёҳлар ва уларнинг оила аъзоларининг озиқ-овқат ва дори-дармонга харажатларини тўлаб беради. Бироқ сайёҳларнинг транспорт хизмати ва уйларига қайтишлари харажатлари бунга кирмайди.
Хорижликлар бир вақтда 100 беморни қабул қила оладиган ва 200 та сунъий нафас бериш қурилмаси билан жиҳозланган махсус шифохонада даволанадилар. Бу вақтда уларнинг оила аъзолари ва улар билан мулоқот қилган бошқа кишилар 500 хонага мўлжалланган “карантин меҳмонхонасида” яшашлари мумкин бўлади.