Kun.uz | Расмий канал
Янги Зеландия бош вазири жонли эфири вақтида зилзила юз берди (видео)
Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн жонли эфирда интервью бераётган вақтда зилзила юз берди. Ардерн студия силкинишни бошлаганига қарамай, ўзини осойишта тутган ва ҳаттоки ҳазиллашганча интервьюни давом эттирган.
Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.
Зилзила вақтида бош вазир пойтахт Веллингтондаги парламент биносида бўлган.
“Бизда бу ерда кичик зилзила бўлмоқда. Анчагина силкитмоқда, агар орқамда нимадир силкинаётгани кўраётган бўлсангиз, Улей [Янги Зеландия парламенти биноси номи] ундан ҳам кучлироқ силкинмоқда”, деб ҳазиллашган Ардерн.
Таъкидланишича, Веллингтондан 80 км узоқлида жойлашган Левин шаҳридан 30 км шимолда 5,9 магнитудали ер силкиниши юз берган. Жабрланганлар ва талофатлар ҳақида маълумот берилмаган. Зилзила 30 сониядан кўпроқ давом этган ва Веллингтон аҳолиси орасида бироз саросима кўтарилишига сабаб бўлган.
Янги зеландияликларнинг аксарияти тез-тез зилзилалар юз бериб туришига кўникиб кетишган. Тинч океанида жойлашган мамлакат сейсмик фаол ҳудудда жойлашган. Мамлакатда 2010 ва 2011 йилларда юз берган иккита кучли зилзила Крайстчерч жанубий оролида талофатларга олиб келган. Ўшанда табиий офат оқибатида 185 киши ҳалок бўлган.