Kun.uz | Расмий канал
Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 3100 нафарга етди
22 май куни Тожикистонда коронавирус юқтирганлар сони 2551 нафарга етганди.
Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 3,1 мингга етди, деб хабар берди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот маркази.
"Сутка давомида COVID-19 беморлари сони 171 кишига ошиб, 3100га етди, вафот этганлар сони 46 нафар", - деб маълум қилди вазирлик вакили.
Унинг сўзларига кўра, 1395 киши соғайган.
Вазирликнинг маълумот беришича, ҳозирда 2773 киши тиббий кузатув остида бўлиб турибди, охирги суткада 232 кишига уйига жавоб берилган.
Касалхоналарда коронавирусга чалинганларни кузатиш ва даволаш билан 7,5 мингдан ортиқ шифокор ва 25 минг нафар ҳамшира шуғулланмоқда.
22 май куни Тожикистонда коронавирус юқтирганлар сони 2551 нафарга етганди.