https://storage.kun.uz/source/6/1guDKahmJgrhRh7y1J18Xp7eDVwnzyYh.jpg

Kun.uz | Расмий канал

Президент йиғилишида «Ўзбекистон темир йўллари»нинг носоҳавий активлари кўплиги масаласи кўрилди

Президент Шавкат Мирзиёев 25 май куни транспорт соҳаси масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Давлат раҳбари матбуот хизматининг қайд этишича, пандемия даврида темир йўл орқали юк ташишга талаб кескин кўпайган. Хусусан, халқаро юк ташувларида темир йўлнинг улуши 75 фоиздан 87 фоизга ошди. Бу хизматлар сифатини яхшилаш ва таннархни тушириш орқали мижозларни кўпайтириш учун яхши имконият.

«Лекин «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тизимида асосий воситаларнинг эскиргани, жамият таркибида носоҳавий активларнинг кўплиги асосий фаолиятни ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда.

Шу боис «Ўзбекистон темир йўллари» таркибидаги носоҳавий корхоналарни оптималлаштириш, тарифларни шакллантириш механизмларини такомиллаштириш, вагон ва локомотив паркини янгилаш бўйича топшириқлар берилди», – дейилади расмий хабарда.

«Uzbekistan Airways» хорижий компания бошқарувига берилиши мумкин

«Тошкент – Андижон» пуллик автомобиль йўли лойиҳаси бўйича тендер ўтказилади