“Гвардиола билан ишлаш университетда ўқишдек гап”
“Челси” посбони Вилли Кабальеро “Манчестер Сити”даги фаолиятини ёдга олди.
У 2016/2017 йилги мавсумда айнан “шаҳарликлар” сафида Гвардиола қўли остида тўп тепган.
“Гвардиола билан бирга ишлаш, унинг машғулотларида қатнашиш - университетда таҳсил олиш билан баробар эди. Мен у билан бир йил “Манчестер Сити”да ишладим. Ҳар куни ўзим учун қандайдир янгилик олардим. У истаган вақтда, ўйинларни таҳлил қилганда худди майдон четида туриб кўрсатма берганидек доим футболчиларга ниманидир уқтиришга ҳаракат қиларди.
Унга фарқи йўқ эди. Мен 34 ёшда бўлишимга қарамай 18 ёшли ўспиринга ўргатгани сингари менга ўргатар ва тушунтирарди. У ажойиб ўқитувчи”, дея Кабальеронинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com.
Манба : Goal.com