“Рома”нинг собиқ футболчиси юрак хуружидан вафот этди
Римнинг “Рома” клуби собиқ футболчиси Жозеф Буассе 21 ёшида юрак хуружидан вафот этди, дея хабар бермоқда Football Italia.
Камерунлик футболчи бирор маротаба ҳам римликлар сафида майдонга тушмаган. У жамоанинг асосий таркиби билан машғулотлар ўтказган ва 2017 йилда ўринбосарлар сафида тўп тепган. Футболчининг италияликлар билан шартномаси 2018 йилда якунига етганди. Уч ой илгари Буассе Руминия иккинчи дивизионади иштирок этувчи “Клуж” жамоасига сафини тўлдирганди.
Манба : Football Italia