“Реал” 19 ёшли ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда
Мадриднинг “Реал” клуби “Шальке-04” ва Уэльс терма жамоаси ҳужумчиси Рабби Матондога қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда OK Diario.
Нашр хабарига кўра, 19 ёшли ҳужумчини шахсан қироллик клуби устози Зидан ўз жамоасида кўриш истагида. Кироллик клуб раҳбариятининг стратегик режасига кўра, жамоа ўз сафига ёш, келажаги порлоқ футболчиларни жалб этишни мақсад қилган.
Матондо 2019 йилнинг январида “Манчестер Сити”дан “Шальке”га кўчиб ўтганди. Жорий мавсумда футболчи Бундеслиганинг 14 та учрашувида майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришган. Ҳужумчининг гельенкирхенликлар билан келишуви 2023 йилг қадар мўлжалланган. Таъкидланишича, “шаҳарликлар” 50 миллион евро эвазига Матондо қайтадан ўз сафларига қўшиб олишлари мумкин.
Манба : OK Dario