“Юве” Дембелени ижарага олмоқчи. Футболчига “Арсенал” ва ПСЖ ҳам қизиқмоқда
“Барселона” ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле клубни тарк этишга яқин турибди.
Mundo Deportivo хабарига кўра, футболчини бир йўла учта клуб – “Ювентус”, “Арсенал” ва ПСЖ ўз сафига чорламоқда.
“Юве” Дембелени Пьяничнинг “Барса”га трансфери борасидаги музокараларнинг бир қисми сифатида ижарага олмоқчи. Италияликлар футболчининг ҳаракатларини кузатишмоқчи. Агар у жароҳат олмасдан, туринликлар сафида ўзини кўрсата олса, “Юве” кейинчалик уни бутунлай сотиб олиши мумкин.
Бундан ташқари футболчига ПСЖ ва “Арсенал” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Инглиз клуби ўтган мавсумда ҳам футболчини транфер қилишни истаганди. Аммо француз футболчиси бу ҳақда эшитишни ҳам истамаган, у ўзини “Барса” сафида кўрсатишни хоҳлаганди.
“Арсенал”да Дембеленинг собиқ жамоадоши Обамеянг тўп суради. Ушбу икки футболчи ўз вақтида Дортмунднинг “Боруссия”си сафида ўйнашган ва бу ҳам Усмоннинг айнан “Арсенал”ни танлашига сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, Дембеле бир неча бор Лондон унга ёқишини айтиб ўтган.
Демебеленинг ПСЖга ўтиши кўпроқ парижликларнинг ЕЧЛдаги иштирокига боғлиқ. Француз клуби сафида Усмоннинг яқин дўсти Килиан Мбаппе тўп тепади. Қолаверса, футболчининг Францияга мослашиши кўп вақт талаб этмайди.
Таъкидланишича, “Барселона” устози Кике Сетьен Усмон Дембелени ўз жамоасида сақлаб қолиш ниятида .
Манба : Mundo Deportivo