Kun.uz | Расмий канал
Швеция коронавирусдан жабр кўрган қашшоқ мамлакатларга 38 миллион евро ажратади
БМТ мутахассислари ҳисоб-китобига кўра, пандемия оммавий қашшоқлашувга олиб келади. Бунда 34,3 млн киши ночорликка учрайди, бунинг 56 фоизи Африкага тўғри келади.
Швеция ҳукумати коронавирус пандемияси оқибатида молиявий жиҳатдан энг кўп жабрланган қашшоқ мамлакатларга 380 миллион крон (38 миллион евро) ажратилишини эълон қилди.
"Маблағлар гуманитар ёрдам бюджетидан ажратилади ва БМТ фавқулодда вазиятларга жавоб бериш марказий фонди, БМТ озиқ-овқат дастури ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўртасида тақсимланади", - дейилади ҳукумат хабарида.
Швеция халқаро тараққиёт вазири Петер Эрикссоннинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси оқибатида кўплаб қашшоқ мамлакатлар гумантир инқироз ёқасида қолди, ҳозирги инқироз эса илгари амалга оширилган барча саъй-ҳаракатларни йўққа чиқаради.
Аввалроқ БМТ мутахассислари пандемия оммавий қашшоқлашувга олиб келишини айтишганди. Бунда 34,3 млн киши ночорликка учрайди, бунинг 56 фоизи Африкага тўғри келади.