https://storage.kun.uz/source/6/nH1LIjg0YwPUiLSYu1e8GE4kmo1iVsaX.jpg

Kun.uz | Расмий канал

«Сардоба болаларига» хайрия лойиҳасига старт берилди

"Сардоба болаларига" акцияси доирасида ҳомийлик маблағлари ёрдамида барча зарур ускуналар ва технологиялар билан жиҳозланган кўчма болалар боғчаси қурилади. 

Рамазон Ҳайитини нишонлаш куни Ўрта Осиё ММA Конфедерацияси раҳбари Отабек Умаровнинг «Инстаграм» профилида Сардоба сув омбори тўғони бузилишидан жабр кўрган Сирдарё вилояти аҳолисини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳа тақдим этилди. 

 

Постда энг илғор стандартлар асосида жиҳозланган илк мобил болалар боғчасини яратиш лойиҳаси ҳақида маълумот берилган.

https://storage.kun.uz/source/6/urXfD32WRTma0lbf-66aG8_DfmVLayWv.jpg
https://storage.kun.uz/source/6/Zg6-tlziMyTeAVx8xPwedkkN_Y5KwFHi.jpg

Сув омбори тўғонининг бузилиши билан боғлиқ техноген фалокат кўплаб оилаларга таъсир кўрсатди. Ўн минглаб одамлар уйларидан ва мол-мулкларидан маҳрум бўлди ва ҳанузгача кўпчилигининг қайтиб борадиган жойи йўқ. Ушбу оғир кунларда юртдошларимиз сардобаликларга мисли кўрилмаган ёрдам кўрсатиб, фожиа олдида бирдамликнинг ёрқин намунасини кўрсатмоқдалар. 

Ушбу мудҳиш воқеа кўплаб тадбиркорларни минтақани қайта тиклаш жараёнида иштирок этишга ундади. Ўрта Осиё ММA конфедерацияси раҳбари Отабек Умаровнинг ташаббуси билан бир нечта компания Сирдарё болаларини қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшишга қарор қилди. 

https://storage.kun.uz/source/6/5Vd0PCYlHKbjYBPWD5No3IOK5yLwl8ov.jpg
https://storage.kun.uz/source/6/_ZARDQdWhj-Mq3-eMjybumYpnuPTOYYu.jpg

Маълумки, вилоят инфратузилмаси жиддий зарар кўрди. Хусусан, бир нечта болалар боғчаси ва мактабларга катта зарар етган. "Сардоба болаларига" акцияси доирасида ҳомийлик маблағлари ёрдамида барча зарур ускуналар ва технологиялар билан жиҳозланган кўчма болалар боғчаси қурилади. Ёзнинг ўрталарига келиб, у 100 га яқин болани қабул қилишга тайёр бўлади.

https://storage.kun.uz/source/6/ebkonFK5eI4oWxrhfNmnJ-IzHlUh_7Wd.jpg
https://storage.kun.uz/source/6/B_l1IEgekCpjBdApmbL1B6IqQ0-m13RC.jpg

Отабек Умаров бу ҳақида шундай деди: “Мен сизларга қувончли хушхабарни етказмоқчиман. Бир гуруҳ тадбиркорлар, тошқиндан зарар кўрган Сардобадаги болаларга ёрдам бериш учун бирлашиб, бор куч ва имкониятларини сафарбар қилишмоқда. Тез орада мобил инновацион болалар боғчаларини қуриш ғоясининг биринчи натижаларини кўришимиз мумкин. Лойиҳа билан танишиб чиққанимдан сўнг шунга амин бўлдимки, бу боғча болаларга албатта ёқади. Уларнинг табассумлари бундай хайрли иш учун бирлашган инсонларга омад олиб келишини тилаб қоламан!”.

https://storage.kun.uz/source/6/yTK512z9IEfkFkY9TfidYopfH4YM_GlZ.jpg
https://storage.kun.uz/source/6/liH9qbGiS7Do4FAkSXcS8OK-HBL3jOX4.jpg

“Сардоба болаларига” акцияси Интернет тармоғида ижобий фикр-мулоҳазаларига сабаб бўлди. Instagram ва Facebook фойдаланувчилари, шунингдек, Telegram’даги машҳур каналлар орқали бу янгилик ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, мазкур истиқболли ташаббусни қўллаб-қувватловчи ижобий шарҳларга эга бўлди.