Дуглас Костадан кутилмаган қарор, у фаолиятини якунламоқчи
"Ювентус" вингери Дуглас Коста тез-тез жароҳат олаётгани сабабли фаолиятини якунламоқчи.
Сўнгги 3 йилда футболчи жароҳатга мойил бўлиб қолди ва шу сабабли у атиги 90 ўйинда қатнашди.
"Шундай пайтлар бўлдики: "Футбол ўйнашни давом эттира оламанми?", деган саволни ўзимга бердим. Бу майдонга чиқиб, навбатдаги жароҳатимни олганимдан кейин бўлади. Телевизордан футбол кўрсам, ҳали ҳам футболга бўлган иштиёқим кучлилик қилаверади. Аммо соғлиқдан пул устун бўла олмайди", - деди Коста.
Маълумот учун, 29 ёшли футболчи Украинада 5 карра, Германия ва Италияда 2 мартадан чемпионликка эришган.
Манба : Goal