"Лацио" президенти "La Gazzetta dello Sport"ни судга берди
"Лацио" президенти Клаудио Лотито "La Gazzetta dello Sport" нашрини судга берди.
Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. Ушбу нашр Лотитонинг иқтибосларини келтириб ўтганидан кейин "Интер" - "Ювентус" учрашуви борасида текширув ишлари бошланганди.
Ўшанда унинг гаплари шундай талқин қилинганди: "Ювентус"дан атиги 1 очкога ортда қоляпмиз. Барчангиз "Интер" - "Ювентус" учрашувини кўрдингиз ва нима бўлганини биласиз". Яъни, ушбу гаплар орқали ўйин келишилган бўлганлигига ишора қилинганди.
"Лотито "La Gazzetta dello Sport"да чиққан мақолани ўринсиз деб ҳисоблайди. Уни ёзган Себастьяно Вернаццанинг мақсади - Лотитога тухмат қилиш ва уни обрўсизлантириш деб айта оламиз.
Ёзиш эркинлиги - бировларнинг имижини бузиш дегани эмас. Бу қонундан тўғри фойдаланиш керак, акс ҳолда бу бошқаларнинг зарарига ишлайди. Шу ҳолатда биз ОАВнинг жазоланиши адолатли деб ҳисоблаймиз.
Лотито эса конституцияда белгиланганидек ўзини ҳимоя қилади ва нашрни судга тортади", - дейилади клуб матбуот хизматида.
"Лацио" президентининг бир оғиз гапи сабабли текширув ишлари бошланди
Манба : Football Italia