https://storage.kun.uz/source/6/3effqTaMoYe3Ajaj720B77cJoDaS7Z94.jpg
Фото: REUTERS

Kun.uz | Расмий канал

Япония мамлакатга келадиган туристларга харажатларининг бир қисмини тўлаб беришни режалаштирмоқда

Ўтган ойда мамлакатга хориждан атиги 2900 киши келди. 2019 йили Японияга 31,9 миллион хорижлик келганди.

Япония ҳукумати мамлакатга келадиган хорижлик туристларга харажатларининг бир қисмини тўлаб беришни режалаштирмоқда, деб хабар берди АТОР.

Япония туризм агентлиги (JTA) соҳа учун 12,5 млрд доллар миқдорида субсидия ажратиш режасини таклиф қилди. Агентлик раҳбари Хироши Табатанинг сўзларига кўра, маблағни хорижлик саёҳатчиларни жалб этишга сарфлаш лозим. 

Ушбу ғояни амалга ошириш июлдан бошланади, деб ёзади Simple Flying нашри.

Ишлаб чиқилган режа тафсилотлари ҳозирча маълум қилинмади, аммо The Japan Times нашрининг хабарига кўра, агентлик меҳмонларнинг саёҳат давридаги харажатларининг 50 фоизини қоплаб бермоқчи.

Мутахассисларнинг тахмин қилишича, ушбу режа ўтган ойда Сицилия таклиф этган схемага ўхшаш бўлиши мумкин. Италиядаги орол ҳукумати туристларга авиачипта нархининг ярмини ва меҳмонхона харажатларининг учдан бир қисмини тўлаб беришин эълон қилганди.

Апрелда Японияга кўплаб давлатлар фуқароларининг кириши тақиқланганидан сўнг турларга бўлган талаб нолга тушиб қолди. Ўтган ойда мамлакатга хориждан атиги 2900 киши келди, деб ёзади Simple Flying. Таққослаш учун, 2019 йили Японияга 31,9 миллион хорижлик келган, бу йил уларнинг сонини 40 миллионга етказиш мўлжалланганди.