https://storage.kun.uz/source/6/vJn4zgj5t69RZFHXETtQmaGqd17KUZbm.jpg
Фото: Reuters

Kun.uz | Расмий канал

Трамп йиллик маошини коронавирусга қарши курашишга ўтказди

АҚШ президенти Дональд Трамп 400 мингдан 450 минг долларгача бўлган йиллик маошининг барчасини коронавирусга қарши курашга ўтказганини маълум қилди.

"Мен 400 мингдан 450 минг долларгача бўлган йиллик маошимнинг барчасини ҳукуматга қайтариб беряпман ва бошиданоқ қайтариб келганман. Охирги чек соғлиқни сақлаш вазирлиги ва АҚШ коронавирусга қарши кураш бўйича ижтимоий хизматларга берилди. Бундан фахрланаман", - деб ёзди Трамп Twitter саҳифасида.

У твитига жорий йилнинг биринчи чорагидаги маоши – 100 минг долларнинг ҳаммасини коронавирусга қарши дори ишлаб чиқишга ўтказгани тўғрисидаги хабарни ҳавола қилди.

Трамп 2016 йилда сайловолди кампаниясида президент бўлса, ўз маошидан ижтимоий эҳтиёжларга 400 минг доллар хайрия қилишга ваъда берганди.

Аввалроқ Дональд Трампнинг матбуот котиби Кейли Макинани президент коронавирусга қарши саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўз маошидан АҚШ соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ижтимоий хизматларга 100 минг доллар ўтказиб бергани ҳақида маълум қилганди.