https://championat.asia/upload/storage/568997_original.jpg

Вальверде: "Манчестер Сити" каби ўйнамоқчимиз"

"Реал" ярим ҳимоячиси Феде Вальверде ЕЧЛ 1/8 финали доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида гапирди.

"Профессионал бўлиш керак, тўғри ҳаракатланиб, ўз ҳақимизда ўйлашимиз лозим. Коронавирусни биргаликда бартараф этамиз. Гап биргина жамоа эмас, бутун бир мамлакат ҳақида кетмоқда.

Йигитлар машғулотга қайтганидан мамнун бўлишмоқда. Улар ҳам ўйинлар бошланиши сабрсизлик билан кутишяпти.

"Манчестер Сити"нинг ўйинини кўряпсизми, биз ҳам улар каби ўйин кўрсатиб, ўз қуролини ўзига ишлатиб, ғалаба қозонмоқчимиз. Ғалаба қозониш иштиёқи "Реал"ни ҳеч қачон тарк этмайди. Биз ғалаба учун барча ишни қиламиз", - деди Вальверде.

Манба : Marca