https://championat.asia/upload/storage/568998_original.jpg

Россияда икки клуб бирлашди

"Долгопрудний" ва "Олимп" клублари бирлашишди.

Энди янги жамоа "Олимп-Долгопрудний" деб номланади. Жамоанинг бош мураббийи сифатида Ринат Билялетдинов тайинланди. Клуб директорлар кенгаши вакили этиб Владимир Габулов эътироф этилди. Тарас Воробель эса клубнинг президентига айланди.

Клуб қароргоҳи Долгопруднийга жойлашади ва жамоа уй ўйинларини маҳаллий "Салют" стадионида ўтказади.

2019/20 йилги мавсумда "Долгопрудний" ва "Олимп" жамоалари ФНЛнинг "Шарқий" зонасида иштирок этиб, иккинчи ва олтинчи ўринларни эгаллаганди.

Манба : sports.ru