Kun.uz | Расмий канал
Тошкент шаҳридаги Амити Университетида янги 2020/2021 ўқув йили учун аризаларни қабул қилиш давом этмоқда
Тошкент шаҳридаги Амити Университети – бир неча йўналишларда бакалавр ва магистратура дастурларини таклиф этади.
Университет Тошкент шаҳрида 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, у “Amity Education Group“ дунёга машҳур ўқув гуруҳи таркибига киради. Шунингдек дунёнинг етакчи давлатлари: АҚШ, Буюк Британия, БАА, Нидерландия, Сингапур, Хитой, Жанубий Африка, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларда кампусларга эга бўлиб, уларда 6000 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар ва 175000 дан ортиқ талабалар таҳсил олади.
Amity Education Group – университетлари халқаро QS ва THE рейтингларига кўра, дунёдаги энг яхши университетларининг 3% сафига киради. Шунингдек, АҚШ ҳамда Буюк Британияда минтақавий АККРЕДИТАЦИЯдан ўтган Осиёдаги ягона олий ўқув юртидир.
Университетда ахборот технологиялари, компьютер муҳандислиги, иқтисодиёт, туризм менежменти ва бизнес бошқаруви соҳасидаги халқаро даражадаги мутахассислар тайёрланади.
Университетнинг бошқа олий таълим муассасаларидан афзалликлари сифатида дунёдаги етакчи университетлар билан илмий тадқиқотлар бўйича ҳамкорлик, замонавий инфратузилма, университетнинг глобал битирувчилар тармоғига кириш ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш кабиларни келтириш мумкин. Шу билан бир қаторда 17 та халқаро кампусдан бирида чет элда стипендия асосида ўқиш ва стипендиялар ҳамда юқори технологияли лабораторияларда тадқиқотлар ўтказиш имконияти мавжуд.
Тошкент шаҳридаги Амити Университетида сиз нафақат нуфузли маълумотга эга бўласиз, балки халқаро илмий ҳамжамиятнинг бир қисмига айланасиз.
Эслатиб ўтамиз, янги 2020/2021 йил учун ҳужжатлар қабул қилиш бошланган ва бугунги кунга қадар 2 000 дан ортиқ аризалар топширилган.
Ҳужжатларни топшириш жараёни онлайн режимида амалга оширилади, тўлиқ маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.: http://amity.uz/Application.aspx
Ҳозирги қийин вазиятда “IELTS” имтиҳонини топшириш имконига эга бўлмаган абитуриентлар учун IELTS indicator (online test) ҳужжатини топшириш имконияти берилади ва фақат Foundation учун IELTS сертификати тақдим этиш МАЖБУРИЙ ЭМАС.
Университетнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
Telegram: t.me/amityuniversitytashkent
Facebook: fb.com/amityuniversityuz
Instagram: @amity_university_uz
Мурожаат учун телефонлар:
+998712079006
+998712079007
Реклама ҳуқуқи асосида