"Рома"нинг собиқ футболчиси 21 ёшида юрак хуружидан вафот этди
"Рома"нинг собиқ футболчиси Жозеф Буассе 21 ёшида юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Хавбек 2017-19 йилларда "Рома"да ўйнаган. У клубнинг 19 ёшгача бўлганлар жамоаси шарафини ҳимоя қилган.
2020 йилнинг қишида у Руминиянинг иккинчи дивизиони вакили "Университатя Клуж" жамоаси билан шартнома имзолаганди.
Манба : twitter.com/OfficialASRoma