https://championat.asia/upload/storage/568987_original.jpg

Алишер Никимбаев: "ЎФФ XXI бошида олий лига ўйинларини трансляцияси орқали йилига 100 минг доллар ишлаб топарди"

Ўзбекистонлик тажрибали футбол мутахассиси Алишер Никимбаев бир неча йил олдин содир бўлган воқеани ёдга олди.

"Бугунги куннинг қаҳрамонларидан бири Алишер Ходжаев билан ҳаётимда илк бор суҳбатлашиш имконига эга бўлгандим. Бу воқеа ўн тўрт йил олдин юз берганди.
2000 йилда футбол федерациясига янги раҳбарият келганида, асосий вазифалардан бири футболда маҳсулотларнинг рекламасидан пул топиш эди. Натижада Фарҳод Аъзамхўжаев раҳбарлигида ёш ва шижоатли мутахассисларни жалб қилган ҳолда маркетинг бўлимини ташкил қилдик. Биринчи мақсадимиз эса Ўзбекистон чемпионатининг трансляция ҳуқуқини сотиш эди. Бироқ, бу истагимизга ЎзТВ раҳбарларидан бири қаршилик кўрсатди. У бизга шундай деди:
- Трансляция ҳуқуқини бепул беришни хоҳламасангиз керак эмас. Биз шунчаки трансляция қилмаймиз. Агар, биздан вазирлар маҳкамаси сўраб қолса ҳамма айбни сизларга юклайман.
Биз ўз навбатида уларга бошқа вариантни таклиф қилдик. ЎзТВ бизга реклама учун вақт беради, ЎФФнинг маркетинг бўлими уни бизга сотади. Бунинг эвазига улар трансляция ҳуқуқини олади. Ушбу схема 2005 йилга қадар ишлади. Ўша пайтда ЎФФ йилига 125 миллион сўм, ўша пайтдаги курсда 100 минг долларга тенг сумма, оларди.
Аммо, 2006 йилда ҳаммаси ўзгарди. МТРК раҳбарлари ҳам алмашиб кетганди, энди телекомпания барча рекламаларни ўзи сотадиган бўлди. ЎФФ бунинг эвазига 60 миллион сўмлик шартнома имзолашни таклиф қилди. Яъни бизга реклама сотиш орқали федерация томонидан қўлга киритилган пулнинг яримини тўлайдиган бўлди. Мираброр Усмонов ўзи учун янги муносабатлар тамойилини муҳимроқ деб ҳисоблаган ҳолда бу маблағга рози бўлди.
Мен бу пайтга келиб федерацияда мусобақаларни ўтказиш бўлимида ишламаётган бўлсам ҳам (ПФЛ ташкил этиш ҳақида ҳеч қандай гап сўз ҳам йўқ эди), шартнома тайёрлаш ва музокараларда иштирок этиш ва шартнома имзоланишида иштирок этишимга тўғри келганди. Ўшанда жаноб Ходжаев билан учрашган эдик.
Бироқ ўртамизда тузилган янги шартноманинг умри қисқа эди. ЎФФ бундан тийин ҳам олмади. Улар МТРК бюджет ташкилоти эканлиги, трансляция ҳуқуқи учун харажатлар бўлими йўқлигини таъкидлашди. Бюджетга фақат Олий Мажлис орқали ўзгартириш киритиш мумкин эди. Мираброр Зуфарович буни истамади ва бошқа молиявий манбаларни қидиришга эришди.
Тушунишим бўйича ўшандан буён Ўзбекистон чемпионатини трансляция қилиш ҳуқуқи ЎФФ ёки ПФЛ га ҳеч қандай даромад олиб келмади. Аксинча, клублар ва ПФЛнинг айтишича трансляция учун Спорт телеканалига пул тўламоқда.
МТРК собиқ ходимларидан бирининг сўзларига кўра, ҳомийлар ва ҳамкорларнинг ҳеч бири Ўзбекистон чемпионатини трансляция қилишдан манфаатдор эмас. Эътирозга ва ўн беш йил олдинги воқеага ўша одам шундай деди: “Ўшанда ЎФФ рекламаларни пасайтирилган нархларда сотган ва бу МТРКга зарар келтирган эди”. Биламан, демпинг бизнесдаги кераксиз нарса ҳисобланади. Бироқ МТРК бунинг эвазига трансляция ҳуқуқини қўлга киритар эдику. Рекламанинг паст нархига келадиган бўлсак, бу ҳам бизнеснинг қоидаларидан бири эди. Агар сиз маҳсулотни Х нархга сота олмасангиз нима учун чегирма қилмаслик керак?
Факт фактлигича қолади. 2006 йилда ЎФФ ва МТРК ўртасидаги дўстлик алоқаларини ўрнатиш имконияти бой берилганди. Аммо имконият охиргача қўлдан бой берилгани йўқ. У юзада ётибди ва ўз вақтини кутмоқда холос", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз саҳифасида

Манба : championat.asia