Kun.uz | Расмий канал
«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди
Бугун Ўзбекистон ҳудудида Эрон томондан иссиқ ҳаво киришига сабаб бўлган баландликдаги юқори босимли қатлам таъсири сақланиб туради.
Бутун республика бўйича об-ҳаво очиқ бўлади. Кундузги ҳарорат 36-39 даражани ташкил қилади, шимолий ҳудудлар ва чўл зонасида айрим жойларда 40-41 даражагача етади.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, баландликдаги юқори босимли қатлам ҳафтанинг охиригача мамлакатдаги об-ҳаво шароитларига таъсир қилади. Об-ҳаво асосан кам булутли бўлади. Республиканинг шимоли ва чўл зоналарида 27-28 май кунлари шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин.
Ҳарорат 34-39 даража атрофида бўлади. Республиканинг шимоли, чўл зонаси ва жанубида ҳарорат бундан ҳам иссиқ, 40-41 даражагача етади, бу бутун ҳудудимиз бўйича май ойининг сўнгги кунлари учун хос ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-7 даражага юқори, ва энг иссиқ йилларда шу кунларда кузатилган ҳароратлардан бир оз пастдир.
Тошкентда май ойида ҳароратнинг мутлақ максимуми 39,9 даражани, республиканинг жанубий вилоятлари ва чўл зонасида айрим жойларда 43-44 даражани ташкил қилган.