https://championat.asia/upload/storage/568979_original.jpg

Агар коронавирус бўлмаганида Ўзбекистон терма жамоаси йиғин бошлар эди...

Хабарингиз бор, коронавирус пандемияси туфайли Ўзбекистон Суперлигаси баҳслари 3-турдан кейин тўхтатилган.

Агар ушбу вирус бўлмаганида шу кунларда Вадим Абрамов бошчилигидаги терма жамоамиз йиғин бошлаган бўлар эди. Тақвим бўйича 24 май куни Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган сўнгги учрашувлар бўлиб ўтиши керак эди.
4 июнь куни Тошкентда Сингапур меҳмон бўлиши, 9 июнда эса футболчиларимиз Саудия Арабистонига боришлари керак эди. Терма жамоалар ўйинлари ҳозирча номаълум муддатга қолдирилган, Суперлига баҳслари эса тез орада қайтиши мумкин.
Сиз ҳам Суперлигани соғиндингизми?

Манба : championat.asia