Буюк Британия ҳукумати АПЛ клубларининг тўлақонли машғулот ўтказишларига рухсат берди
Аммо клублар бирор-бир ўйинчи COVID-19'га чалинган тақдирда нима бўлишини билишни хоҳлашмоқда.
Англия Премьер-лигаси Британия ҳукумати томонидан тўлақонли машғулотлар ўтказиш учун рухсат олди.
Сешанба куни мураббийлар ва ўйинчилар чоршанба кунги тўлақонли машғулотлар учун овоз беришдан олдин Премьер-лига билан тиббий протоколнинг иккинчи босқичини муҳокама қилишмоқчи.
Аммо, ҳукуматнинг рухсатига қарамай, клублар ва футболчилар жамоадан кимдир COVID-19'га чалинган тақдирда бутун жамоанинг карантинга юборилиш ёки юборилмаслиги бўйича аниқлик киритишмоқи.
Премьер-лига клублари орасида ўтказилган икки даражадаги тестдан сўнг 8та зарарланиш ҳолати қайд этилди. АПЛда рестартга қарши чиқаётганлар ҳам йўқ эмас.
Манба : The Telegraph