https://championat.asia/upload/storage/568977_original.jpg

Эдегор Зиданнинг келаси мавсум учун режаларида бор. Унга "Реал"да имконият тақдим этилади

Ижара асосида "Реал Сосьедад"да ўйнаётган "Реал" ярим ҳимоячиси Мартин Эдегорга келаси мавсумда "қаймоқранглилар"да имконият тақдим этилади.

21 ёшли норвегиялик футболчи "Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг режаларига киради. У ёзда ижарадан ортга қайтарилади ва бош жамоада ўзини кўрсатиш учун имконият берилади.

"Реал" инқироз туфайли юзага келган молиявий қийинчиликлар фонида Эдегорга жамоани кучайтира оладиган ўйинчи сифатида қарамоқда.

Эдегорнинг "қироллик клуби" билан тузган шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, норвегиялик футболчи Мадрид жамоасида 2015 йилда дебют қилган. Ўшанда у 16 ёш 157 кунлик эди ва Мартин "Реал" тарихида дебют қилган энг ёш ўйинчи бўлганди.

Шундан сўнг у "Херенвен" ва "Витесс" клубларида ижарада ўйнади.

Манба : AS