https://championat.asia/upload/storage/568968_original.jpg

Кроос "Реал"дан яқин орада кетмоқчи эмас

У фаолиятини шу клубда якунлаши ҳам мумкин.

"Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос Мадрид клубида қолади. Бу ҳақда унинг акаси Феликс Кроос гапирди. Германиялик хавбек ўзга чемпионатлардан бўлаётган вариантларни кўриб чиқмайди.

"Тони Мадридда ўзини қулай ҳис қилмоқда. У "Реал"да қолади. Унга Хитой ва АҚШдан бўлаётган таклифлар қизиқ эмас", - дейди Феликс.

Эслатиб ўтамиз, Тони Крооснинг "Реал" билан тузган шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.

Манба : Movistar+