https://championat.asia/upload/storage/568967_original.jpg

"Манчестер Юнайтед" Адриен Рабьо билан музокаралар олиб борди

"Манчестер Юнайтед" "Ювентус" ярим ҳимоячиси Адриен Рабьонинг вариантини кўриб чиқмоқда.

"Қизил иблислар" раҳбарияти хавбекнинг "Олд Траффорд"га эҳтимолий трансфери юзасидан, унинг вакиллари билан музокаралар ўтказди.

Муаммо шундаки, Туриннинг "Ювентус" клуби ўз ўйинчиси билан фақат 27 миллион фунт стерлинг эвазига хайрлашишга тайёр.

Франциялик футболчи жорий мавсум "Ювентус" таркибида барча мусобақаларда 24та ўйинда майдонга тушди.

Манба : The Mirror