Kun.uz | Расмий канал
Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент вилоятида божхоначиларда вирус аниқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 16 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани тўғрисида хабар берди.
«2020 йил 25 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3180 нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 4таси Қорақалпоғистон Республикасида аниқланиб, хориждан келган 3 нафар халқаро юк ташувчи автомобил ҳайдовчисига (улардан 2 нафари украиналик) ва чегара божхона пости ходимларидан 1 нафарига вирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган.
5 ҳолат эса Самарқанд вилоятида қайд этилган. Янги беморларнинг 4 нафари касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлиб юқтирган, 1 нафари аҳоли орасидан аниқланган. Ҳозирда эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Яна 1 нафар Тошкент вилоятида чегара божхона пости ходимида аниқланган.
Қолган 6 ҳолат карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилган.
- 24 май куни Ўзбекистонда жами 49та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва 33 бемор тузалди.
- Шу вақтгача 2565 киши соғайган, айни вақтда шифохоналарда 602 бемор даволанмоқда. 3 нафар беморнинг аҳволи оғир.