"Арсенал" Филиппе Коутиньонинг трансфери устида ишламоқда
Лондоннинг "Арсенал" клуби ёзда "Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньони харид қилмоқчи.
Ушбу трансфер "канонирлар" бош мураббийи Микель Артетанинг ташаббуси билан амалга ошиши мумкин.
Коутиньо 2019/20 йилги мавсумни ижара асосида "Бавария"да ўтказмоқда. "Бавария" бразилиялик футболчини 120 миллион еврога харид қилиш имкониятидан воз кечди. Бундан ташқари, Мюнхен клуби ўйинчини ўз таркибида сақлаб қолмоқчи.
"Арсенал" аллақачон Филиппенинг агенти билан алоқага чиққан ва тез орада шартнома бўйича музокаралар бошланади. 27 ёшли хавбекнинг хизматларига шунингдек Лондоннинг "Челси" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Коутиньо жроий мавсум клуб даражасидаги барча мусобақаларда 32та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 8та ассист қайд этди.
Манба : Le10sport.com.