https://storage.kun.uz/source/6/nhXih-MTuxQiSKXcm0m12e6MW2ifprX4.jpg

Kun.uz | Расмий канал

Статистика ҳисоботи шаклларига ўзгартиришлар киритилди

Давлат статистика қўмитасининг қарори билан 2020 йил учун статистика ҳисоботининг иккита шакли янги таҳрирда тасдиқланди. 

20-сон «Маҳсулотлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш тўғрисида ҳисобот» иловасига ўзгартиришлар киритилди. 109/4-сон «Кичик саноат зона, технопарк, махсус иқтисодий зона иштирокчиси бўлган ташкилотлар ва кластерлар фаолияти тўғрисида ҳисобот» иловаси ҳам янги таҳрирда баён этилди.
 
Norma’нинг ёзишича, иловалар Давстатқўмнинг 4.11.2019 йилда 3193-сон билан рўйхатдан ўтказилган «2020 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган.
 
Ўзгартиришлар «Давлат статистикаси тўғрисида», «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг 10.03.2020 йилдаги «2020-2021 йилларда ички ва ташқи бозорларда харидоргир маҳсулотларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида»ги 136-сон қарорига мувофиқ киритилди.
 
Ҳужжат 15.05.2020 йилдан кучга кирган.