Исфаҳоний ниятига етди
by «Солиҳлар гулшани» китобиданБисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Юсуф Исфаҳоний раҳимаҳуллоҳ Мусойсада жанозага қатнашдилар. У зот қабристонда Абу Исҳоқ Фузорий билан Махлад ибн Ҳусайннинг қабрлари ўртасидаги бир қабрга қараб туриб, «Ким вафот этса ҳам, шу жойга кўмилса, қандай яхши бўларди», деди. Ўн кун ўтмасдан ўша жойга ўзлари кўмилдилар.
Абу Али Мақдисий айтади: «Одам ибн Иёснинг вафоти яқинлашгач, устига бир ёпинчиқ ташлаган ҳолда Қуръони Каримни хатм қилиб, «Сенга бўлган муҳаббатим ҳаққи-ҳурмати мана шу ҳолатда менга раҳм қил, бу кунни Сендан умид қилган эдим, бугун Сени орзу қилган эдим» деди ва «Лаа илааҳа иллаллоҳ» дея жон таслим қилди».
«Солиҳлар гулшани» китобидан