https://championat.asia/upload/storage/568958_original.jpg

"Реал" Холанд билан шартнома имзолаш учун, Хакимидан фойдаланиши мумкин

"Реал" "Боруссия" (Дортмунд) ҳужумчиси Эрлинг Холанд билан шартнома имзолаш учун дортмундликлар таркибида ижара асосида ўйнаётган Ашраф Хакимини битимга қўшиши мумкин.

"Қироллик клуби" Холандни 2022 йилда "Сантьяго Бернабеу"га олиб келмоқчи.

Хакими жорий мавсум "Боруссия" сафида 25та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 10та ассист қайд этди.

Холанд эса 2019/20 йилги мавсум Бундеслигада 9та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 2та ассистга эришган.

Манба : AS