Бундеслигада ўйнаган осиёлик: Али Дайи
Германия Бундеслигаси яна давом эттирилаётганидан хабарингиз бор.
Шу муносабат билан ушбу чемпионатда ўйнаб ўзини кўрсатган осиёлик футболчиларни ёдга оламиз. Қуйида эронлик ҳужумчи Али Дайи ҳақида қисқача сўз юритамиз.
Эрон футболининг тирик афсонаси Али Дайи 1997 - 2002 йиллар оралиғида Бундеслигада фаолият юритган. У бу вақт давомида учта клубда ўйнаган: "Арминия", "Бавария" ва "Герта".
Али Дайи асосан миллий терма жамоадаги голлари билан ёдда қолган. Бундеслигада жами 107та ўйинда майдонга тушган собиқ футболчи 19 бор гол муаллифи бўлган. У 1998/99 йилги мавсумда Германия чемпиони, Германия Кубоги соҳиби ҳамда Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган.
Али Дайи 2002 йил яна ўз юртига қайтиб фаолиятини Эронда давом эттирган. "Бавария" таркибида 1999 йил "Милан" ва "Челси" клубларига гол уриб ўз номини Бундеслига гранди тарихига ёзиб қўйган.
Манба : championat.asia