https://championat.asia/upload/storage/568957_original.jpg

Мартинеснинг собиқ клуби президенти ўйинчининг "Барселона"га ўтишига ишончи комил

Аргентинанинг "Расинг" клуби президенти раҳбари Виктор Бланко Лаутаро Мартинеснинг "Барселона"га ўтишига ишонмоқда.

22 ёшли "Интер" ҳужумчисининг собиқ клуби президентининг сўзларига кўра, Мартинес Испанияга йўл олишга яқин.

"Лаутаро Мартинес билан анчадан буён гаплашмаётган бўлсам ҳам, унинг "Барселона"га ўтишга яқинлигини биламан. Биз ҳали ҳам ушбу трансфердан клубимиз қанча олишини билмаймиз, аммо энг муҳими футболчининг шаклланиши учун катта ҳиссамиз қўшилгани аён", - дейди Бланко.

Эслатиб ўтамиз, "Расинг" Мартинесни 2018 йилда "Интер"га 25 миллион евро эвазига сотган эди. Аргентина клуби футболчининг кейинги трансферидан ҳам маълум миқдорда фоиз олади.

Манба : Marca