https://storage.kun.uz/source/6/fNvFaRxyTyF8cuSfr1XalP--LqlklIi1.jpg

Kun.uz | Расмий канал

Австралияга ишлашга юборишни ваъда қилиб 6500 доллар олган шахс ушланди

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилган. 

Жорий йилнинг 22 май куни Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБдан фирибгарлик ҳолати қайд этилгани ҳақидаги ҳужжатлар келиб тушган. 

ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, 2019 йил август ойидан сентябрь ойигача бўлган вақт оралиғида Навоий шохкўчасидаги уйларнинг бирида яшовчи, нафақахўр Х.Х. уйида Ургут тумани Узум маҳалласида яшовчи Ш.Х. ва Қўшмачит маҳалласида яшовчи М.М.нинг ўғли У. Х.ларни Австралия давлатига ишлашга юборишда ёрдам беришга ваъда берган.

У фирибгарлик йўли билан Ш.Х.дан 3.000 АҚШ доллари ҳамда М.М.дан 3.500 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида ходимлар томонидан Х.Х. ушланган.

21 май куни Х.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган. Терговни ИИБ олиб бормоқда.