https://championat.asia/upload/storage/568953_original.jpg

"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" португалиялик спорт директори учун рақобат қилмоқда

Португалиялик мутахассис Антеро Энрике фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

Энрикега бир йўла икки клуб даъвогарлик қилмоқда - "Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл". Бу ҳақда француз матбуоти хабар бермоқда.

Икки клуб ҳам португалияликни спорт директори сифатида жамоага жалб қилмоқчи. Хабарларга кўра, "Ньюкасл"да мутахассисни клубга олиб келиш учун имконият каттароқ.

Айнан Энрике туфайли Бруну Фернандешнинг "Спортинг"дан МЮга ўтиши амалга ошганди.

Эслатиб ўтамиз, МЮ олдинроқ "Атлетико" спорт директори Андреа Бертага қизиқаётган эди.

Манба : le10sport.com