https://championat.asia/upload/storage/568952_original.jpg

Зидан карантин қоидаларини бузганлиги учун 1500 евро миқдорида жаримага тортилди

"Реал" бош мураббийи ўзини-ўзи изоляция қилиш қоидаларини бузди.

Мутахассисни Мадрид яқинида кўришган. Бу ҳақда metaratings.ru сайти хабар бермоқда.

Испанияда карантин қатъий тартибда олиб борилмоқда: Мадридни фақат фавқулодда ҳолатлардагина тарк этиш мумкин. Испания қонунчилигига кўра, Зидан 1500 евро миқдорида жаримага тортилади.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" 27 турдан сўнг 56 очко жамғарган ҳолда, етакчи "Барселона"дан икки очко ортда бормоқда.

"Реал" ўйинчилари апрель ойи бошида маошларининг 10%га қисқаришига рози бўлишганди.

Манба: metaratings.ru