Феллаини АПЛга қайтиши мумкин
Маруан Хитой клубидан кетиш ниятида.
“Вест Хэм” клуби “Шандунь Лунэн”да тўп тепаётган Маруан Феллаинини АПЛга қайтариши мумкин. Лондон клуби устози Дэвид Мойес Маруан билан яна бирга ишлашни хоҳламоқда. Мойес ва Феллаини вақтида “Эвертон” ва МЮда ўзаро ҳамкорлик қилган. Қайд этилишича, бельгиялик футболчи коронавирус пандемияси сабаб Хитойни тарк этишни хоҳламоқда.
32 ёшли футболчининг хизматларига “Тоттенхэм” ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Манба : Sky Sports