http://uza.uz/upload/iblock/8cf/zagrosu_urta_bukhorolik_tadbirkorga_ariyb_1_milliard_s_m_t_.jpg

“Ўзагросуғурта” бухоролик тадбиркорга қарийб 1 миллиард сўм тўлади

Тадбиркор тадбирли бўлиши керак, дейди доно халқимиз. Бу ибора замирида ҳар ким ўз касб-кори, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш фаолияти тўхтаб қолмаслигини аввалдан таъминлаши лозимлиги назарда тутилади. Яъни турли кутилмаган ҳолатларга тайёр туриш барқарорликнинг бирдан-бир калитидир.
Қоракўллик Замира Нозимованинг фермер хўжалиги кучли шамол оқибатида авария ҳолатига келиб қолди. Бироқ унинг суғуртаси туфайли табиий офатдан кўрилган зарар қопланадиган бўлди.
Нохуш ҳодиса одамларнинг томорқасини пайҳон қилди. Кўплаб турар жой бинолари, иморат ва иншоотларга путур етди. Ўз вақтида босилган тўғри қадам, бугун тадбиркорнинг жонига оро кирмоқда.
Бизнес сир-синоатини пухта эгаллаган тадбиркор Корея технологияси асосида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш устида изланади. Шу мақсадда катта сармоя киритилган замонавий иссиқхонанинг молиявий барқарорлигини кафолатлаш ҳамда турли хатарлардан ҳимоялашни кўзлаб, гаровга қўйилган мол-мулк суғуртаси бўйича шартнома тузади.
Ушбу иссиқхона биноси “Ўзагросуғурта” АЖ Бухоро филиали томонидан гаровга қўйилган мулк сифатида суғурталанган эди.

http://uza.uz/upload/medialibrary/f51/photo_2020_05_20_16_00_41.jpg

Мулкка етказилган зарар ҳажми “Бизнесни баҳолаш ва эксперт-консалт” масъулияти чекланган жамияти томонидан мустақил баҳоланди. Даъво иши доирасида тақдим қилинган ҳужжатлардан келиб чиқиб, аниқланган суғурта товони тўлаб берилди.
Умуман, Бухородаги табиий офат бўйича “Ўзагросуғурта” АЖ томонидан вилоятнинг қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорлик субъектлари билан содир бўлган суғурта ҳодисалари юзасидан тўланган тўлов 2,7 миллиард сўмни ташкил қилади. Яна бир нечта суғурта ҳодисалари бўйича ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бугун Ўзбекистонда коронавирус пандемияси даврида иқтисодий ўсиш ва инвестициявий фаолликни рағбатлантириш, ишлаб чиқариш суръатларини тиклаш, аҳоли бандлигини ошириш, даромадларини кўпайтириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб‑қувватлаш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 
“Ўзагросуғурта” компанияси томонидан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бизнеслари тўхтаб қолмаслиги ва молиявий ҳолати тезроқ тикланиши учун аниқланган зарарлар қисқа муддатларда қопланишига эътибор қаратилмоқда.

http://uza.uz/upload/medialibrary/e6a/photo_2020_05_20_16_01_20.jpg

Реклама ҳуқуқи асосида 
“Ўзагросуғурта” АЖ Ахборот хизмати.

http://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
http://uza.uz/include/img/mistake-oz.png