Сифати хорижникидан қолишмайдиган маиший техника маҳсулотлари
Фарғона вилояти Данғара туманидаги “Dangara mega cattle” масъулияти чекланган жамияти маҳаллийлаштириш дастури доирасида ташкил этилган.
Корхонада электр чойнаклар, плиталар, дазмолнинг ўнлаб турлари ишлаб чиқарилмоқда. Маҳаллий хомашёдан тайёрланаётган ушбу маиший техника воситаларининг сифати хорижникидан асло қолишмайди.
– Маҳсулотларимизга ички бозорда талаб юқори, – дейди корхона раҳбари Р.Турсунов. – Бундан икки йил олдин фақат бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқарган бўлсак, бугунги кунда маҳсулот тури бир неча баробарга ошди. Айниқса, маҳаллийлаштириш дастури асосида тадбиркорларга кўплаб имтиёзлар берилаётгани янги лойиҳалар устида ишлашга ундамоқда. Айни пайтда маҳсулотларимизни экспорт қилиш бўйича саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.